Қайд этиш жоизки, Италия Республикасига расмий ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Милан шаҳрида етакчи компания раҳбарлари билан учрашув ўтказган эди.
Мазкур учрашувда давлатимиз раҳбарига Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасини кенгайтириш ҳамда заъфаронни Европа бозорларига экспорти бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилган.
Ўз навбатида, заъфарон плантацияларини кенгайтириш ва етиштириш ҳажмларини ошириш мақсадида жорий йил сентябрь ойининг иккинчи декадасида Италиянинг Милан шаҳридан заъфарон пиёзбошлари ортилган навбатдаги юк машиналари Ўзбекистонга юбориш учун тайёрланмоқда.
Sana | Vaqt | |
25-11-2024 | 11:35 |
Sana | Vaqt | |
25-11-2024 | 11:19 |